Тозалашга буюртма бериш
+998 95 144 1234
Менежерга ёзиш
Энг кўп танланадиган хизматлар
Муаммо ҳақида хабар бериш

Мактаб формаси бутун ўқув йили давомида хизмат қилиши учун уни қандай парвариш қилиш керак

Мактаб формаси деярли ҳар куни кийилади. Пиджак боланинг эгнида 6-8 соатлаб туради, шим доим стулга ишқаланади, оқ кўйлак эса кечга бориб ўзининг оқлигини йўқотиши мумкин.

Шунинг учун мактаб формасини парвариш қилишдаги асосий вазифа – шунчаки доғларни кетказиш эмас, балки кийимларнинг шакли, ранги ва озода ташқи кўринишини ўқув йилининг охиригача сақлаб қолишдир.
Ўғил болалар учун мактаб формаси
Одатда энг катта зўриқиш шим ва пиджакка тушади.

Шимнинг тиззаларида тезда едирилган жойлар, ғижимлар пайдо бўлиб, ялтираб қолади. Пиджакнинг эса асосан тирсак, ёқа ва енг учлари тез урунади.

Шундай бўлса-да, костюмни уй шароитида тез-тез ювиш тавсия этилмайди. Пиджакни кийимнинг шаклини ушлаб турувчи кичик қолипга ўхшатиш мумкин. Унинг ичида астар, махсус қистирмалар, қотириб турувчи қўшимча қисмлар ва чоклар бўлиб, улар барчаси биргаликда кийимнинг керакли шаклини ҳосил қилади. Агар ювилгандан кейин ҳар хил матолар турлича киришиб қолса, пиджакда ҳеч қандай йиртилган ёки шикастланган жойи кўринмаса ҳам, унинг кўриниши бутунлай ўзгариб қолиши мумкин. Худди шу сабабга кўра пиджакни уй шароитида дазмоллаш маслаҳат берилмайди, чунки турли матолар иссиқликни ўзига ҳар хил қабул қилади.
Оқ кўйлаклар алоҳида эътибор талаб қилади. Ёқа ва енг учлари баданга доим тегиб тургани учун ҳаммадан тез кир бўлиб, қораяди.

Ручка, овқат ёки ичимликлардан тушган доғларни қаттиқ ишқалаб кетказишга уринмаган маъқул. Баъзида уй шароитида доғни кетказиш учун қилинган бир неча дақиқалик ҳаракатлар кичкина кирни унинг атрофидаги катта оқарган жойга айлантириб қўйиши мумкин.

Уйда кундалик парвариш учун чанг, соч толалари ва майда тукларни тозалаш ҳамда уларни кўтариш учун пиджак ва шим устидан кийим тозалайдиган ролик ёки юмшоқ чўтка юргизиб чиқишнинг ўзи кифоя. Бу костюмни озода сақлашга ёрдам беради, лекин матога секин-аста йиғилиб борадиган кирларни кетказиш учун уни барибир вақти-вақти билан профессионал кимёвий тозалашга топшириб туриш керак, чунки куз фаслида костюм нафақат бино ичида, балки ташқарида ҳам ёмғир, намлик ва лой сачраши каби ҳолатларга дош беришига тўғри келади.
Қиз болалар учун мактаб формаси
Юбка, сарафан ва жакетларни парваришлашнинг ҳам ўзига хос қийинчиликлари бор.

Айниқса, тахламали юбкаларга алоҳида эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак. Улардаги бурмалар шунчаки кийимга чирой берувчи безак эмас. Бу матога махсус берилган шаклдир.

Гармошка қилиб тахланган қоғозни кўз олдингизга келтиринг. Букилган чизиқлар текис тургандагина, бутун буюм озода ва чиройли кўринади. Агар бурмаларнинг бир қисми ёйилиб ёки шакли ўзгариб қолса, унинг бошланғич шаклини қайта тиклаш анча қийин бўлади.

Шунинг учун юқори ҳарорат ва нотўғри дазмоллаш юбканинг ташқи кўринишини одатдаги кийиб юришдан кўра тезроқ бузиб қўйиши мумкин.
Уйда жакет, сарафан ёки юбкани кийим тозалайдиган ролик ёрдамида секин тозалаб, мактабдан кейин уларни кийим илгичга осиб, очиқ ҳавода яхшилаб шамоллатиш мумкин. Бундай парвариш кийимни кийишлар оралиғида унинг тоза ташқи кўринишини сақлаб қолишга ёрдам беради, лекин кийимни асраш ва чуқурроқ тозалаш учун мактаб формасини вақти-вақти билан кимёвий тозалашга бериб турган маъқул.

Қиз болалар кўйлаклари (блузкалар) ҳам алоҳида эътибор талаб қилади. Ёқа ва енг учларидан ташқари, уларда пардоз воситалари, овқат ва мактаб анжомларининг излари қолиб кетиши мумкин. Ёқа ва енг учларидан ташқари, уларда пардоз воситалари, овқат ва мактаб анжомларининг излари қолиб кетиши мумкин.
Мактаб формасини эҳтиёткорлик билан тозалаш керак: биз кийимларнинг шакли, ранги ва озодалигини сақлаб қолишга ёрдам берамиз.
Биринчи тозалаш учун -20% чегирма совға қиламиз
Формани ҳар ҳафта тозалаш шартми
Йўқ. Кийимга ҳаддан ташқари кўп ишлов бериш ҳам ҳар доим фойдали бўлавермайди.

Мактабдан қайтгач, формани шамоллатиш, текислаш ва унга мос келадиган кийим илгичга осиб қўйиш энг тўғри йўлдир. Кун бўйи кийилгандан сўнг, пиджак ўз шаклини қайта тиклаб олиши учун унга бироз вақт бериш фойдадан ҳоли эмас.

Бу ҳолат бироз оёқ кийимига ўхшайди. Агар бир хил пойабзални ҳар куни кийиб, унинг қуритилиши ва ўзига келиши учун вақт берилмаса, у ўз ташқи кўринишини жуда тез йўқотади.

Аммо матода кўзга ташланадиган кирлар, нохуш ҳид, ялтираш пайдо бўлса ёки форманинг шакли озода кўринмай қолса, кийимни профессионал тозалашга бериш ҳақида ўйлаш вақти келган бўлади.
Мактаб формасини йил охиригача қандай яхши сақлаб қолиш мумкин
Кирлар жудаям кўзга ташланадиган даражага келгунча кутиб ўтириш керак эмас. Кирлар жудаям кўзга ташланадиган даражага келгунча кутиб ўтириш керак эмас.

Lux Laundry'да тозалашдан олдин матонинг таркиби, буюмнинг тузилиши, безакли қисмлари ва доғларнинг қандай турдалиги ҳисобга олинади. Пиджак, бурмали юбка ва оқ блузка учун бутунлай ҳар хил парвариш усуллари талаб қилиниши мумкин.

Мактаб формаси бола билан биргаликда деярли ҳар куни тинимсиз хизмат қилади. Тўғри парвариш форманинг нафақат биринчи сентябрда, балки "Сўнгги қўнғироқ"қача ҳам ўзининг озода кўринишини сақлаб қолишига ёрдам беради.
Формани олиб кетамиз ва уни топ-тоза, озода ҳамда янги ўқув кунларига тайёр ҳолатда қайтариб берамиз.
Биринчи тозалаш учун -20% чегирма совға қиламиз

Как ухаживать за школьной формой, чтобы она пережила весь учебный год