Аёлларнинг офис кийимлари матоларининг ўзаро мослашуви жиҳатидан кўпинча мураккаброқ бўлади.
Пиджак жундан, кўйлак ипакдан тикилган, юбка ёки кўйлакнинг эса ички астари, безаклари ёки мураккаб бичими бўлиши мумкин. Бундай кийимларнинг ҳар бири сувга, иссиқликка ва ишқалаб тозалашга ҳар хил муносабат билдиради.
Яна бир ўзига хослик бор. Аёллар кийимларининг ёқаси ва қайтармаларида кўпинча тонал креми, упа ва бошқа пардоз воситаларининг излари қолиб кетади. Улар биринчи куни деярли билинмаслиги мумкин, лекин секин-аста матога сингиб, қотиб қолади. Бундай доғларни уй шароитида кетказиш жуда қийин, чунки аксарият компаниялар ўз маҳсулотларини атайлаб сувга чидамли қилиб ишлаб чиқарадилар. Тўғри, қиздирилганда доғнинг таркиби бузилади, аммо лаб бўёғининг изи бўйни ёпиқ жун кўйлакка теккан бўлса нима қилиш керак? Жунли матони ҳеч қачон юқори ҳароратда ювиш мумкин эмас. Бунга жавоб битта – Lux Laundry кимёвий тозалаш хизмати.