Тозалашга буюртма бериш
+998 95 144 1234
Менежерга ёзиш
Популярные услуги
Муаммо ҳақида хабар бериш
Кийимларни парвариш қилиш бўйича маслаҳатлар

Мураккаб бичимли дизайнерлар кийимларини қандай қилиб тўғри тозалаш керак?

Сиз ўзига хос ва чиройли кўринишни ёқтирасиз, биз эса бунда сизга ёрдам беришни яхши кўрамиз. Дизайнерлар кийимини сотиб олганингизда, одамлар орасида ажралиб туришингиз — бу айни ҳақиқат. Аммо тозалаш масаласига келганда, бу кийимлар кўпинча жуда инжиқ бўлиб чиқади. Бунга сабаб мато бўлиши мумкин, лекин кўпинча қийинчиликни кийимнинг ўзи келтириб чиқаради.

Қат-қат бурмалар, бир неча қаватли қисмлар, қаттиқ елкалар, қўлда тикилган кашталар ва безаклар тозалашга турлича таъсирчан бўлиши мумкин, шунинг учун уларни оддий кир ювиш машинасида ювиш фикридан дарҳол воз кечиш керак. Аввало буюмни яхшилаб ўрганиб чиқиш зарур - бугун буни айнан қандай қилишни кўриб чиқамиз!
Кийим-кечакни кимёвий тозалашда нима учун мураккаб бичимни эътиборга олиш муҳим?
Қалин астарли ва безакли каштаси бор шойи кўйлакни тасаввур қилайлик. Ҳар бир қисм учун ўзига хос ишлов бериш шароити талаб қилинади.

Асосий мато танланган тозалаш усулини бемалол кўтара олиши мумкин. Лекин бунда унинг астари қисқариб (кичрайиб) кетиш эҳтимоли бор. Шу сабабли бутун буюмнинг шакли "қийшайиб" қолади. Безаклар ҳам рангини ўзгартириши, шаклини йўқотиши ёки умуман узилиб тушиши ҳам мумкин. Натижада, мутахассис бутун кийимни бирма-бир кўриб чиқишига, ҳатто қаватларини бир-биридан ажратиб, қўлда тозалашига тўғри келади. Шунинг учун ҳатто битта кийимнинг ўзидаги турли қисмлар ҳам кўпинча алоҳида парваришни талаб қилади.

Аммо кўпинча гап фақат гулида (нақшида) ёки астарида эмас. Замонавий дизайнерлар кийими камдан-кам ҳолатларда фақат битта матодан тикилади. Баъзи пальтолар 100% жундан тикилган бўлиши мумкин, лекин ташқи кўриниши ва ушлаб кўрганда худди шундай туюладиган бошқа пальто таркибида 30% вискоза бўлиши эҳтимоли бор. Бири ювишни кўтаради, иккинчиси эса кичрайиб қолади.

Ҳар бир мато (ёки уларнинг ўзига хос аралашмаси) намликка, иссиқликка ва тозалаш воситаларига ўзича таъсирчан бўлади. Шунинг учун дизайнерлар кийимини кимёвий тозалашдан олдин, буюмнинг таркибини аниқлаш ва қандай тикилганлигини текшириш жуда муҳим. Фақат шундан кейингина ишлов бериш усулини танлаш мумкин.
Мураккаб бичимли кийимларни мутахассисларга ишониб топширинг — унинг шакли ва сифатини асраб қолинг.
Биринчи тозалаш учун -20% чегирма совға қиламиз
Безакларга нима бўлади?
Мунчоқлар, ялтироқ тошчалар, тангачалар ва кашталар кийимни янада чиройли қилади. Шу билан бирга, улар парвариш қилишни қийинлаштиради. Баъзида муаммо безакнинг ўзида эмас, унинг қандай маҳкамланганида бўлади. Масалан, тошнинг ўзи тозалаш жараёнига чидаши мумкин, аммо уни ёпиштиришда ишлатилган елим чидай олмайди.

Қўлда тикилган кашта алоҳида эътиборни талаб қилади. Айрим иплар иссиқликка ва тортилиб-ишқаланишларга таъсирчан бўлади. Баъзилари эса бошидан сифатсиз қилиб маҳкамланган бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун мураккаб безакларни олдиндан мутахассисга кўрсатган маъқул.

Кимдир: "Мен шунчаки ёрлиқни ўқийман, бўлди, ҳаммаси жойида!" деб ўйлаши мумкин. Ёрлиқларни ўқиш - муҳим, биз ҳам шундай қиламиз, аммо бу кийимни ҳар доим ҳам юз фоиз хавфдан асраб қололмайди!
Нима учун ёрлиқнинг ўзи етарли бўлмайди?
Ёрлиқдаги маълумотлар кийимларни парвариш қилишнинг муҳим қисми бўлиб қолади. Бироқ, унда буюм ҳақида фақат умумий маълумотлар берилган бўлади.

Кийимга доғ теккан бўлиши мумкин. Сотиб олингандан кейин баъзи қисмлари алмаштирилган бўлиши ҳам мумкин. Қадимий ва қимматбаҳо кийим кўп йиллар давомида нотўғри шароитларда сақланган бўлиши ва матонинг ўзи ўз хусусиятларини йўқотган бўлиши мумкин. Шунинг учун кийим-кечакни профессионал кимёвий тозалаш аввало уни кўздан кечиришдан бошланади. Мутахассис кийимнинг матосини, бичимини, қўшимча қисмлари ва безакларини, шунингдек ҳолатини текширади.

Lux Laundry'да буюмни олдиндан мутахассисга кўрсатиш ва унга энг мос парвариш усулини аниқлаш мумкин.
Буюмнинг шаклига алоҳида эътибор қаратилади
Баъзида дизайнерлар кийимининг асосий қадр-қиммати айнан унинг шаклида бўлади. Махсус шакл берилган елкалар, корсет асослари, бурмалар ёки мураккаб қилиб тахланган қисмлар ишлов берилгандан кейин ҳам ўз шаклини сақлаб қолиши керак. Оддий футболканинг шакли бироз ўзгарса ҳам, бу унчалик билинмайди. Аммо мураккаб қилиб тикилган костюм учун ҳатто бир неча миллиметр фарқ ҳам унинг бичимини (устда туришини) ўзгартириб юбориши мумкин.

Шунинг учун кимёвий тозалашнинг яхши чиқиши буюмнинг дастлабки шаклини қанчалик тўғри сақлаб қолишга ҳам боғлиқ.
Дизайнерлар кийимини уй шароитида тозалаш мумкинми?
Ҳаммаси кийимнинг ўзига боғлиқ. Оддий кашемир свитер ва мураккаб безакли оқшом кийими бутунлай бошқача ёндашувни талаб қилади. Дизайнерлар кийимлари учун барчасига бирдек тушадиган умумий усулнинг ўзи йўқ.

Бир неча турдаги матолар, қўл меҳнати, қат-қат бурмалар, тери, мўйна ёки елимланган безаклар бирга қўлланилган кийимларга айниқса эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак. Агар иккиланаётган бўлсангиз, энг яхшиси кийимни аввал мутахассисга кўрсатишдир.

Агар кийимларни профессионал тозалашга топширишдан олдин сизда иккиланиш пайдо бўлса, Lux Laundry'даги мутахассисларимизга ҳар доим мурожаат қилишингиз мумкин. Кассанинг ёнидаёқ сиз билан биргаликда буюмни ўрганиб чиқамиз, барча изоҳ ва истакларингизга эътибор қаратамиз ҳамда севимли кийимларингизни айнан қандай тозалашимизни айтиб берамиз!
Қимматбаҳо кийимларингизни хавф остига қўйманг — бугуннинг ўзидаёқ эҳтиёткорона тозалаш хизматига буюртма беринг.
Биринчи тозалаш учун -20% чегирма совға қиламиз