Кузги кийим-кечакларнинг асосий қоидаси
Ёмғирдан ёки узоқ сайрдан кейин кийимни дарҳол шкафга қайтариб осиб қўймаслик керак. Аввал кийимларни ёйиб, шамоллатиш ва тўлиқ қуришига имкон бериш яхшироқдир. Чанг ва қуриб қолган лойни ролик ёки юмшоқ чўтка ёрдамида тозалаш мумкин. Пальто, костюмлар, шунингдек жун, кашемир, тери ва мураккаб материаллардан тикилган кийимларни эса вақти-вақти билан профессионал кимёвий тозалашга топшириб туриш керак.
Кузда кийимни фақатгина ёмғир расво қилмайди — ахир ёмғирдан қочишга ҳаракат қилса бўлади. Матони обдан қуритмаслик анча хавфлироқ, чунки бу бактериялар ва ҳатто инфекциялар кўпайишига олиб келиши мумкин. "Lux Laundry"да биз кийимларингиздаги доғларни албатта кетказамиз ва уларнинг ташқи кўринишини қайта тиклаймиз. Токи сиз кийимингиз ҳақида қайғурмасдан, куз фаслидан завқ ола билинг.